Бугун Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси Эроннинг Исфахон шаҳрида маҳаллаий “Зоб Аҳан” жамоасига қарши ОЧЛ гуруҳ босқичининг иккинчи тур ўйинини ўтказади. Эронга чартер йўналиши орқали сафарга отланган вакилларимиз орасида биргина бразилиялик Нивалда жой олмади, сабаби у аввалги ўйинда чап оёғи мушагини чўзиб олгани сабаб бу сафар жамоадошларига ёрдам бера олмайди.
Миллий чемпионатида “Персеполис”дан кейин иккинчи ўринда бораётган “Зоб Аҳан” Ўзбекистон жамоаларидан “Пахтакор” ва “Бунёдкор” билан ўзаро тўрт бор тўқнаш келган ва ўз майдонида кечган барча учрашувларда ғалаба қозонган. “Локомотив” ОЧЛда Эроннинг учта клубига қарши кураш олиб борган – “Фулад”, “Сепахон”, “Истиқлол”, аммо “Зоб Аҳан”га қарши биринчи бор майдонга тушиши.
Ҳар иккала жамоа биринчи турда икки ҳил натижа қайд этган. “Зоб Аҳан” сафарда Қатарнинг “Ал Дуҳайл” клубидан мағлуб бўлган, “Локомотив” эса ўз уйида БААнинг “Ал Вахда”сини йирик ҳисобда енгган.
Кеча бўлиб ўтган матбуот анжуманида ҳар иккала жамоа бош мураббийлари ўйинни жиддий, шиддатли ўтиши ва ҳар иккаласи ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушишини айтишган…
«Зоб Аҳан» (Эрон) – «Локомотив» (Ўзбекистон)
ОЧЛ. «B» гуруҳи. 2-тур.
Исфаҳон, Эрон. «Фуладшаҳр» стадиони
Ҳакамлар: Фу Минг, Ҳуо Веиминг, Ванг Дексин (барчаси Хитойдан).
Тўртинчи ҳакам – Масуд Туфайлиеҳ (Сурия)
Назоратчи – Кадҳум Ауда Лазим Ал Саиди (Ироқ)
Комиссар – Анварул Ҳуқ (Бангладеш).
Ўйин Тошкент вақти билан соат 17:30да бошланади.
Манба: pfl.uz