НАЗОРАТ УЧРАШУВИ: “ШЎРТАН” – “МАШЪАЛ” – 4:0

Асрор Алиқулов бошчилигида янги мавсумга тайёргарлик кўраётган “Шўртан” жамоаси бугун навбатдаги назорат учрашувини ўтказди. Ғузордаги “Болалар футбол мактаби” майдонида кечган ушбу учрашувда “Оқ бўрилар” бу сафар ҳам Муборакнинг “Машъал” жамоасига қарши тўп суришди. Аралаш таркиблар билан майдонга чиққан рақиблар ўртасидаги баҳсда мезбонлар йирик – 4:0 ҳисобида зафар қучишди.

Қуйида ушбу ўртоқлик учрашувида майдонга тушган футболчиларимиз билан танишишингиз мумкин:

“Шўртан” (Ғузор) – “Машъал” (Муборак). 17.02.2018. Ғузор. БЎСМ.

“Шўртан”: Акмал Раҳимов, Шербек Эшмуродов, Нурали Падаров, Мирмуҳсин Сатторов, Акром Баҳромов, Нодир Жўраев, Шаҳзод Хурсанов, Ислом Бойсариев, Асилбек Мирзаёров, Оғабек Эркинов, Муҳаммад Абдураҳмонов.

Захирадан тушганлар: Холмурод Холмуродов, Олим Каримов, Ғулом Раҳмонов, Шамсиддин Сағдуллаев, Юсуф Бўриев, Мўмин Мейлиев, Сирожиддин Раҳматуллаев, Асилбек Нормўминов.

Голлар: Шаҳзод Хурсанов, Мўмин Мейлиев, Муҳаммад Абдураҳмонов (2).

Leave a Reply