Пойтахтнинг “Ёшлик” спорт мажмуасида аёллар футзали бўйича мамлакат чемпионати давом этаётганлиги ҳақида маълумот берганмиз. Бугун чемпионат биринчи даврасининг иккинчи тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Кечаги баҳсларда рақибларини йирик ҳисобларда мағлуб этган “Севинч” ва “Металлург” жамоаси ҳар доимгидек бу йилги чемпионатда ҳам бош совринга асосий даъвогар эканликларини исботлашганди. “Локомотив”нинг биринчи турда дам олганидан келиб чиқиб, учинчи ўринга даъвогарлик қиладиган жамоа номини башорат қилиш қийин эди.
Бугун “Локомотив” “Металлург” билан куч синашди. Бекободликлар ҳарчанд уринишмасин, биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасигача рақиб дарвозасини ишғол қила олишмади. “Темирйўлчилар” гарчи рақибаларига нисбатан техник ва тактик жиҳатдан фарқ қилсаларда, ғалабага бўлган шижоати туфайли чиройли ўйин намойиш этишди. Якунда барибир тажриба ўз сўзини айтди – “Металлург” ғалаба қозонди. “Локомотив” қизлари бу ўйинлари билан бронза медалга даъвогарлик қилишлари мумкинлигини исботлашгандек бўлишди.
Иккинчи ўйинда “Севинч” АГМК жамоасини аяб ўтирмади. Олмалиқликлар йирик ҳисобдаги мағлубиятдан у қадар фожеа ясашмаяпти, сабаби уларнинг мақсадлари бугун шаклланиш, эртага эса муносиб рақобатлашиш.
16 февраль
“Локомотив” – “Металлург” – 1:6
АГМК – “Севинч” – 1:22
“Пахтакор” жамоаси дам олди.
Манба: pfl.uz