Тошкентнинг “Локомотив” клуби ярим ҳимоячиси Икром Алибоев томонидан ОЧЛ 1-турида Ал Ваҳда дарвозасига киритилган гол ОФК томонидан ОЧЛнинг илк турида киритилган энг чиройли гол деб топилди.
Осиё Футбол Конфедерацияси расмий сайти томонидан ўтказилган сўровномада 23 ёшли футболчи томонидан “Ал Ваҳда” клуби дарвозасига киритилган гол ушбу турнинг энг чиройли голи деб тан олинди.
Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ гуруҳ босқичи 1-турида “Локомотив” ўз майдонида БААнинг “Ал Ваҳда” клубига қарши учрашувда йирик – 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Локомотив аъзоси Икром Алибоев эса, учрашувда иккита гол киритиб, жамоа ғалабаси учун катта ҳисса қўшган эди. Таъкидлаш лозим, ярим ҳимоячи иккинчи тайм аввалида майдон марказидан туриб рақиб дарвозасини ишғол қилади ва ушбу гол ҳафтанинг энг чиройли голи номинациясида ОФК эътирофига эришди.
ОЧЛ ҳафтанинг энг яхши голлари ва уларга берилган овозларни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилиш мумкин: http://www.the-afc.com/competitions/afc-champions-league/latest/news/vote-for-the-allianz-afc-champions-league-goal-of-the-week