Болалар куни муносабати билан кўзи ожиз футболчилар ўртасида мусобақа бўлиб ўтди

Юртимизда 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни байрами кенг нишонланди. Мазкур байрам муносабати билан қатор тадбир ҳамда мусобақалар ташкил этилди. Шу қаторда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳам ушбу байрам кунлари бир қатор учрашув ҳамда тадбирлар ўтказди.

Бугун Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси Тошкент минтақавий бўлими ҳамкорлигида болалар куни муносабати билан кўзи ожиз футболчилар иштирокида махсус мусобақа бўлиб ўтди. Унда пойтахтимиздаги 77-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчилари қатнашишди.

Қизиқарли баҳсларга бой тарзда ўтган мусобақа якунига кўра, 77-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчиларидан ташкил топган “Ардус” жамоаси мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга эсдалик совғалари ҳамда медаллар тақдим этилди.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply