7 июнь куни жонли эфирда Coca Cola Ўзбекистон кубоги 3-босқичига қуръа ташланади

Coca Cola Ўзбекистон кубогида иккинчи босқич учрашувлари ўтказилиб, учинчи босқич иштирокчилари аниқланганидан хабарингиз бор.

Жорий йилнинг 7 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Корея Халқ Демократик Республикасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Мазкур учрашув олдидан “Миллий” стадионда Ўзбекистон кубоги учинчи босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Қуръа Спорт телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон – КХДР учрашуви 7 июнь куни соат 20:00да бошланади.

Манба:pfl.uz 

Leave a Reply