“Қўқон-1912” – “Динамо” учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи вазифасини бажарувчи Азиз Тўхтабоев қуйидагича фикр билдирди:
– Бугунги ўйинда ғалаба қозонишни мақсад қилган эдик. Очилиш учрашувида мухлисларимизни хурсанд қилишни режалаштирган эдик. Режамиз бироз ўхшамай қолди. Вазиятлардан унумли фойдалана олмаганимиз бизга панд берди. Кейинги учрашувда ишқибозларимизни ғалабалар билан хушнуд этишга ҳаракат қиламиз.
Жамоада қанча қолишим ўзимизга, кўрсатадиган натижаларга боғлиқ. Бугунги баҳсда рақибни хато қилишга мажбур этмаганимизда автоголлар бўлмасди. Қолверса пенальти бўлган вазиятларда ҳам футболчиларимиз хатоларга йўл қўйишди. Акс ҳолда рақиб тўртта гол ура олмаган бўлар эди, – деди мутахассис.
Манба:pfl.uz