Даврон Файзиев: Баҳс шиддатли курашларга бой тарзда ўтди

“Қўқон-1912” – “Динамо” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Даврон Файзиев қуйидагича фикр билдирди:

– Қўқон аҳлини мавсумнинг очилиш ўйини билан табриклайман. Жамоани ўз уйига қайтгани билан ҳам табриклайман. Ўйин борасидаги баҳони эса журналистлар беришса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бугунги баҳс шиддатли курашларга анча бой тарзда ўтди. Аламлиси, учрашувдаги барча голни бизнинг футболчилар киритишди. Биз ҳамиша ҳужумкор ўйин кўрсатиб келяпмиз. Лекин ҳимояда хатоларга йўл қўйяпмиз. Бугунги баҳсда ғалаба қозонганимизда турнир жадвалидаги ҳолатимиз янада яхшиланган бўлар эдик, – деди мутахассис.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply