“Локомотив” – “Сурхон” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Андрей Микляев қуйидагича фикр билдириб ўтди:
– “Локомотив” жамоасини қўлга киритилган ғалаба билан табриклайман. Улар ҳақли тарзда ғалаба қозонишди. Айни пайтда рақиб биздан кўра кучли эканини кўрсатди. Бугун негадир бизга руҳият умуман етишмади. Муаммо балким клубдадир. Бугун ўйинчилар ўзлари унча истамагандек ҳаракат қилишди. Уларда истак ва хоҳиш етишмади. Тўпни бир-бирларига узатишга уринишди. Лекин ўз ўйинларини намойиш этгилари келмади, – деди мутахассис.
Манба:pfl.uz