“Шўртан” (Ғўзор)-“Нефтчи ” (Фарғона) жамоалар ўртасидаги футбол бўйича XXVIII Ўзбекистон миллий Биринчилиги ПРО-Лига “А” 10-тур 2019 йил. Онлайн ўйин шархи

Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари! Ғузор “Марказий” стадионидан онлайн репортажимизни бошлаймиз.

Бугун Ўзбекистон Миллий Биринчилигининг ПРО-Лигасида “А” гурухи 10-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Ғузорда “Шўртан” ҳамда “Нефтчи” (Фарғона) жамоалари ўзаро куч синашишади.

Эътиборингизга бугунги ўйинни бошқариб борадиган ҳакамлар гурухи, назоратчи ва комиссар ҳақида маълумот берамиз.

Бош ҳакам: Элёр Турсунов.
Ёрдамчилар: Отабек Қосимов ва Ҳусан Музаффаров
Назоратчи: Андрей Клепков. Комиссар: Сардор Қудратуллаев.
Захирадаги: Элнур Дониёров .

Про-лига. “А” гурухи, 10-тур
“Шўртан” – “Нефтчи” :
Ғузор шахрининг «Марказий» ўйингохида. 18:00да

Иккала жамоа ҳам, ўйин олди чигалёзди машғулотлар бажаришмоқда.

Жамоалар таркиби билан танишинг:

“Шўртан”: 1.Акмал Раҳимов, 3.Хасанбой Эргашев, 5.Суннатилло Мамадалиев, 6. Холмурод Холмуродов, 7.Олимжон Каримов, 8.Сирожиддин Раҳматуллаев, 10. Маъруфхон Муродов, 14.Акром Баҳромов, 17.Юсуф Бўриев, 18.Самандар Шодмонов, 28. Шерзод Темиров.
Захирадагилар: 1.Ботир Насиров, 15.Алвеш Муродуллаев, 20.Шаҳзод Хурсанов, 21. Ислом Бойсариев, 22.Фарход Номозов, 26.Қаҳрамон Баҳодиров, 29.Мирмухсин Сатторов.

“Нефтчи”: 16.Хуршид Муҳаммадов, 2. Асилбек Ғойибжонов, 4.Шодиёр Ҳожиматов, 7. Исломжон Тошпўлатов, 10.Хуршид Асқаралиев, 11. Ҳамидулло Абдуҳамидов, 13. Жамшид Қобулов, 14. Абдужалил Маназаров, 15. Миржамол Неъматов, 17. Илҳомжон Ваҳобов. 19. Алишер Абдувоҳидов,
Захирадагилар: 1.Расул Абдумуминов, 20. Дилёрбек Эрматов, 23.Шаҳзодбек Усманов. 32. Дониёр Мадаминов, 25.Азизбек Мухторов

Даслабки дақиқадаёқ 17.Юсуф Бўриев қулай вазиятдан фойдалана олмади.

Ҳисоб очилгани йўқ.

3` Гооооол……

Ҳисоб очилди. 1:0

Юсуф Бўриевнинг чап қанотдан оширган тўпни Шерзод Темиров дарвозага киритди.

5` Ўйин тулиқ «Шўртан» жамоасининг устунлиги билан бошланди.

12` «Нефтчи» жамоасининг дастлабки ҳужуми 7.Исломжон Тошпулатов зарба берди, лекин ноаниқ.

Ҳисоб 1:0

14` Ўйин тенглашди.

«Нефтчи майдонга мослашди.

Жарима зарбаси белгиланди.

15` Огоҳлантириш Ҳасанбой Эргашев қуполлиги учун

16` Жарима зарбасини 19.Алишер Абдувоҳидов амалга оширди, ноаниқ.

Ҳисоб 1:0

18` Бурчак зарбасини Мамадалиев амалга оширди.

Тўп Жарима майдончасига кирмади.

Фарғоналиклар аста секин ўйинга мослашиб боришмоқда.

21`Бурчак зарбаси, бу сафар «Нефтчи» ижросида

2. Асилбек Ғойибжоновнинг зарбаси ҳавфли чиқди.

23` Ҳисоб 1:0

26` Ташаббус «Шўртан» жамоаси томонда, лекин ҳужумлар самара бермаяпти.

29`Гоооол…

Ўнг қанотдан Маъруфхон Муродов ташлаб берган тупни Шерзод Темиров боши билан уриб дарвозага йўллади.

Ҳисоб 2:0

31` Гоооол…….

Яна ўнг қанотдан Маъруфхон ташлаб берган тўпни Темиров унумли фойдаланиб ҳисоб 3:0 етказди.

32` «Нефтчи» жамоасида ўзгариш 17. Илхомжон Ваҳобов ўрнига 20. Дилёрбек Эрматов майдонга тушди.

36` Ўйин майдон марказида кечяпти.

Тўпни асосан мезбонлар назорат қилишмоқда.

42` Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етиб бормоқда.

Ҳосиб 3:0 бу тулиқ «Шўртан»нинг устунлигида кечмоқда.

Биринчи бўлимга +1 дақиқа қушиб берилди

Биринчи бўлим 3:0 ҳисоб билан тугади.

Иккинчи бўлим бошланди.

46` Иккала жамоада ҳам ўзгариш.

«Шўртан» 17.Юсуф Бўриев ўрнига 26.Боҳодир Қаҳрамонов, «Нефтчи» жамоасида эса 10.Ҳуршидбек Асқаралиев ўрнига 23. Шахзодбек Ўсмонов майдонга тушди

50`Ҳисоб 3:0

53` Ўйин сураъти ўртача давом этмоқда

54` Гоооол……

Чап қанотдан Қаҳрамон Баходиров ошириб берган тўпни Самандар Шодмонов боши билан дарвозани забт этди.

Ҳиосб 4:0

63`Ўйин кескин ва қизиқарли курашлар остида ўтмоқда. Жамоалар очиқ ўйин намоиш этишяпти.

72` Ўйинда тухталиш «Нефтчи» футболчиси Миржамол Нематовга тиббий ёрдам курсатилди

77` «Нефтчи» футболчилари ҳавфли вазият юзага келтиришди. 11.Ҳамидулла Абдуҳамидовнинг кучли зарбасини Акмалжон Рахимов маҳорат билан ушлаб қолди.

Ҳисоб 4:0

78` «Нефтчи» жамоасида ўзгариш 14.Абдужалил Маназаров ўрнига 32. Дониёр Маданинов майдонга тушди.

80` «Шўртан» жамоасида ҳам ўзгариш 14.Акром Бахромов ўрнига 21.Исломбек Бойсариев майдонга тушди

85` «Шўртан» жамоасида ўзгариш 10. Муродов Маъруфхон ўрнига 15.Муродуллаев Алвеш майдонга тушди

86` Ўйин қоидаси бузилди.

Пенальти

19.Алишер Абдувохидов ҳисобни қисқартирди.

Ҳисоб 4:1

Иккинчи бўлимга +3 дақиқа қушди

90` +2 ўйин қоида бузилди.

чамаси 25метрлардан 7.Исломжон Тошпулатов тепган тўп. Дарвоза устидан утиб кетди

Ҳисоб 4:1

Ўйин 4:1 ҳисоби билан тугади

Leave a Reply