CocaCola Суперлиганинг навбатдаги тур учрашувлари 15-16 июнь кунлари бўлиб ўтади.
11-тур доирасида “Локомотив” ўз майдонида “Сурхон” билан баҳс олиб боради.
Мазкур учрашувда “Локомотив” футболчилари қизил-қизил-оқ рангдаги спорт формаларида майдонга чиқишади. “Сурхон” футболчилари эса яшил рангдаги либосда ҳаракат қилишади.
Таъкидлаш жоиз, “Локомотив” — “Сурхон” баҳси 15 июнь, шанба куни соат 19:30да бўлиб ўтади.
Манба:pfl.uz