Эртага аёллар футболи бўйича XVIII Ўзбекистон Кубогига қуръа ташланади

Аёллар жамоалари ўртасидаги мамлакат Суперлигаси баҳслари ҳам секин-аста ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда.

27 июндан эса Ўзбекистон Кубоги учрашувларига ҳам старт берилади ва мазкур мусобақа 26 октябргача давом этади.

Эртага, 13 июнь соат 15:00да ЎзПФЛ биносида аёллар футболи бўйича XVIII Ўзбекистон Кубогига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон Кубоги-2019да жами 16 та клуб иштирок этади. Аёллар Суперлигасининг барча иштирокчиларига Про-лигадан “Хоразм” жамоаси футболчи қизлари қўшилади.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply