Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси томонидан ташкил этилган ушбу мусобақа ўз олдига жиддий мақсадлар қўйган жамоалар учун фойдали деб ўйлайман. Мисол учун Суперлига ва ПРО-Лига жамоалари ўртасидаги фарқни билиб олиш, хато ва камчиликлар ечимини топиш учун бу каби ўйинлар муҳим ҳисобланади.
Захирамизда бўлган ва мавсум бошлангандан буён майдонга туша олмаётган баъзи бир футболчилар кучига баҳо бердик. Айрим етакчиларимиз эса дам олишди. Муҳими эса Ғузорлик мухлисларимиз Суперлига ҳавосидан баҳраманд бўлишди.
Шогирдларим ҳаракатларидан хурсандман. Натижадан ҳам, ўйиндан ҳам қониқиш ҳосил қилдим.
Жорий йилги мавсумда “Шўртан” олдига Суперлигага қайтиш вазифаси мақсад қилиб қўйилган. Бу йўлда “Сўғдиёна” каби жамоалар билан бўладиган ҳар бир учрашув фақат ва фақат фойдали бўлиши шубҳасиз.
“Шўртан” матбуот хизмати.