ЎЗБЕКИСТОН ЛИГА КУБОГИ. 1-ТУР: “ШЎРТАН” – “СЎҒДИЁНА” – 1:1

Яқинда ташкил этилган Ўзбекистон Лига Кубоги – 2019 мусобақасининг ўзига хос томони шундаки, унда Суперлига жамоалари билан бир қаторда ПРО-Лига вакиллари ҳам иштирок этишмоқда. 1-тур доирасида айнан Ғузорда “Оқ бўрилар” жамоаси Жиззахликларни ўз майдонида қабул қилди. Қизиқарли ва кескин курашларга  бой тарзда кечган баҳсда “Шўртан” футболчилари “Сўғдиёна”га қарши  ҳужумкор ва муросасиз ўйин намойиш этишди. Натижада дастлабки голни айнан мезбонлар киритишди. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ, Сергей Ковшов шогирдлари ҳисобни   мустаҳкамлаб олиш имкониятига эга бўлишди. 25 дақиқада жамоа сардори Самандар Шодмоновнинг чамаси 16 метрлардан зарб билан тепган тўпи  дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Шундан сўнг ҳам “Шўртан” футболчилари бир неча бор хавфли вазият яратишди. Бироқ ҳал қилувчи зарбаларда йигитларимизга аниқлик етишмади. Ўз навбатида Суперлига вакили “Сўғдиёна” футболчиларнинг фаоллиги ва ташаббускорлигини  ҳам таъкидлаб ўтиш керак. Айнан уларнинг  уринишлари 84 дақиқада ўз самарасини берди ва ўйин 1:1 ҳисоби билан якунлади.

Лига кубоги, 1-тур

1 июнь, шанба

ШЎРТАН – СЎҒДИЁНА – 1:1. Ғузор “Марказий” стадиони. 325 томошабин.

Ҳакамлар: Исҳақ Ибрагимов, Бектурсин Канназаров, Жалгасбай Сарсенов. Захирадаги: Суҳроб Сатторов.

Назоратчи: Артём Арутюнов.

Комиссар: Александр Давиденко.

Голлар: Жасур Холтўраев (18) – Шохруз Норхонов (84).

“Шўртан”: 1.Ботир Носиров, 3.Ҳасанбой Эргашев, 6.Холмурод Холмуродов, 10.Маъруфхон Муродов, 11.Жасур Холтўраев (21.Ислом Бойсариев, 67), 14.Акром Баҳромов, 17.Юсуф Бўриев (15.Алвеш Муродуллаев, 85), 18.Самандар Шодмонов, 22.Фарҳод Намозов, 26.Қахрамон Баҳодиров (24.Ислом Шодмонов, 70), 29.Мирмуҳсин Сатторов.

“Сўғдиёна”: 1.Ширинбой Абдуллаев, 2.Сардор Қулматов, 6.Нуриддин Ҳасанов (11.Иззатилла Абдуллаев, 46), 9.Ойбек Нурматов (70.Дурбек Камолов, 46), 14.Жамшид Болтабоев, 17.Достон Тошматов (10.Шохруз Норхонов, 63), 23.Муҳаммад Йўлдошев, 28.Давронбек Умиров, 32.Диан Талхатов, 77.Даниел Насриддинов, 97.Шахбоз Жўрабеков.

Огоҳлантиришлар: Жасур Холтўраев (21) – Давронбек Умиров (41).

 «Шўртан» матбуот  бўлими.

 

 

 

Leave a Reply