– Бугун стадионга ташриф буюрган мухлислар қизиқарли ва анча кескин курашларга бой ўйин гувоҳига айланишди. Гарчи, якунда дуранг ҳисоби қайд этилган бўлса-да, натижа ва шогирдларим ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдим.
Учрашувдан кўзланган асосий мақсад ғалаба қозониш билан бир қаторда, захирамизда қолган йигитларимиз имкониятларини текшириб кўриш эди. Деярли аксарият ёш футболчиларимизни майдонга туширдик. Афсуски, ўйин бошида йўл қўйган хато ва камчиликларимиз туфайли дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик. Мувозанатни тиклаш учун анча вақт сарфладик. Яратилган вазиятлардан унумли фойдалана олмадик.
“Шўртан” жамоасига келсак, Ғузорликлар менда жуда яхши таассурот қолдиришди. Улар бугун ўз мухлисларига муносиб ўйин намойиш этиш билан биргаликда бежизга ПРО-Лига “А” гуруҳида пешқадам эмасликларини исботлашди. Жамоада тажрибали футболчилар билан бир қаторда истеъдодли ёшлар ҳам жамланганлиги кўриниб турибди. Очиғи яширмайман, мезбонлар таркибда ўйнаган ёшлардан бирини кўз остимга олиб қўйдим. Имкон туғилиши билан яқин вақт ичида уни ўз жамоамга таклиф қилишни режалаштириб қўйдим. Кимлиги ҳақида ҳозирча айтмайман, бу сирлигича қолсин.
“Шўртан” матбуот хизмати