Бугун Осиё Чемпионлар лигасининг янги мавсумига расман старт берилади.
Ушбу мусобақани Тошкентда бўлиб ўтадиган “Локомотив” – “Ал-Ваҳда” учрашуви очиб беради. Ҳадемай бошланадиган ушбу баҳс “темирйўлчилар” учун янги мавсумдаги илк учрашув бўлади. Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ва Ўзбекистон Кубоги соҳиби “Локомотив” амирликлар клуби қаршилигини енгишга уриниб кўради.
Ушбу гуруҳнинг иккинчи ўйинида “Ал-Дуҳаил” ўз майдонида “Зобаҳан”ни қабул қилади.
Шунингдек, бугунги дастурдан А гуруҳи ўйинлари ҳам ўрин олган. Плей-оффда “Пахтакор”ни доғда қолдирган “Ал-Ғарафа” БААга сафар қилади ва “Ал-Жазира” билан масалага ойдинлик киритади. “Тракторсози” эса Табризда “Ал-Аҳли”ни қабул қилади.
Эртага шарқ минтақаси вакиллари ҳам мусобақадаги ўз иштирокларини бошлайдилар. Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов жамоаси “Шанхай СИПЖ” Японияга сафар қилади ва “Кавасаки Фронтале” клубига қарши баҳс юритади. Таркибида бир қатор юлдузларни жамлаган “Тянцзин Цюанцзян” эса ўзида Гонконгнинг “Китчи” жамоасини имтихондан ўтказади.
Албатта эртага ўзбекистонлик ишқибозларнинг бор эътибори Эрондаги ўйинга қаратилади. Қаршининг “Насаф” клуби сафарда “Персеполис”га қарши саф тортади. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида “Ал-Васл” жамоаси “Ас-Садд” билан куч синашади.
ОЧЛ-2018 1-тур тақвими билан танишинг: