ОЧЛ-2018. «Локомотив» – «Ал-Ваҳда» 5:0

“Локомотив” – “Ал-Ваҳда” учрашуви ўз ниҳоясига етди.

ОЧЛ-2018 гуруҳ босқичининг илк туридан “Локомотив” ўз майдонида БААнинг “Ал-Ваҳда” клубига қарши баҳс олиб боради. Ушбу саҳифа орқали учрашувни матнли тарзда ёритиб борамиз.

ОЧЛ-2018. “B” гуруҳи. 1-тур
12 февраль. Тошкент. “Локомотив” стадиони. 16:00
“Локомотив” (Ўзбекистон) – “Ал-Ваҳда” (БАА)  5:0 (1:0, 4:0)

Голлар: 1:0 – 25 Нивалдо, 2:0 – 53 Алибоев, 3:0 – 55, автогол Салим Султон, 4:0 – 59 Рашидов, 5:0 – 87 Алибоев.

“Локомотив”: Игнатий Нестеров, Шухрат Муҳаммадиев, Ислом Тўхтахўжаев, Нивалдо (Сардор Рашидов 36), Кахи Махарадзе, Садриддин Абдуллаев, Олег Зотеев, Икромжон Алибоев, Санжар Шорахмедов (Игорь Йелич 77), Марат Бикмаев, Сардор Мирзаев (Шерзод Каримов 84).
Захира: Маъмур Икромов, Бобур Юлдашов, Диёр Туропов, Чо Сук Жэ

“Ал-Ваҳда”: Рашид Али, Муҳаммад Салим, Аҳмад Рашид, Холид Олдҳанони, Салим Султон, Муҳаммад ал Абдулла (Халил Иброҳим 80), Балаж Жуджак, Носсир Абдулҳоди, Аҳмад ал Акбарий, Исмоил Матар, Муҳаммад ал Акбарий.
Захира: Муҳаммад ал Шамси, Муҳаммад ал Шейҳи, Тариқ Аҳмад, Муҳаммад Ҳилол, Мажид Абдулла, Муҳаммад Рашид.

Огоҳлантиришлар: Салим Султон (35), Жужак (42).

Якуний статистика

90+1′. Ўйин тугади. Ғалаба муборак бўлсин!

90′. Иккинчи бўлимга бир дақиқа вақт қўшиб берилди

87′. ГООООООООООООЛ! Муҳамадиев ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатиб берди, бу ерда пайдо бўлган Алибоев боши билан кучли зарба берди ва ўйиндаги дублини нишонлади

84′. Мирзаев ўрнига Шерзод Каримов майдонга тушди

82′. Бикмаев қулай вазиятга чиқиб борди, бироқ унинг зарбасини дарвозабон қайтаришга эришди

79′. Мезбонларнинг чиройли комбинациясини Игор Йелич муваффақиятли якунлай олмади

76′. Зотееев! Жарима майдонига ёриб кирган футболчимизнинг зарбаси ноаниқ бўлди

75′. Муҳаммад Салмон қулай вазиятни қўлдан бой берди

72′. Вуууууҳ. Рақиблардан хавфли ҳужум. Салмоннинг зарбаси ноаниқ

70′. Меҳмонларда стандарт вазият: Нестеров ўз ўрнида!

66′. Марат яна чап қанотда фаоллик кўрсатди, рақибини кетма-кет алдаган ҳужумчимиз сўнгги зарбаси ўхшамади

64′. Навбатдаги ҳужум. Бироқ Мирзаев тўпга етиб келолмади

59′. ГООООООООООООЛЛЛЛ! Сардор Рашидов! Ўнг қанотда рақибни алдаб ўтган Сардор жарима майдони ташқарисидан кучли зарба берди ва дарвозанинг яқин бурчагини аниқ нишонга олди.

55′. ГОООООООООООООООООООООЛ! Салим Султон ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди

53′. ГОООООООООООООООООООООЛ! Супер гол! Икром Алибоев майдон марказидан тўпни йўналтирди ва дарвозабон устидан ошириб гол урди

52′. Рақиб қарши ҳужумга ўтди: Матарнинг зарбаси бесамар кетди

51′. Чап қанотдан ҳужум уюштирдик, аммо жарима майдони ичида тўпга зарба берадиган футболчи топилмади.

46′. Бикмаев чап қанотдан ҳужумга ўтди, бироқ жарима майдонига узатилган тўпни рақиб посбони эгаллаб олди

ИККИНЧИ БЎЛИМ бошланди

Биринчи бўлим статистикаси

 45+2′. Биринчи бўлим тугади. Ҳисоб 1:0

45+1′. Матарнинг кучли зарбаси хавфли чиқди, бироқ Нестеров ўз ўрнида!

45′. Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди

44′. Уххххххх! Ўнг қанотдан Мирзаев хавфли ҳужумни бошлади, дарвозабон қайтарган тўпга Абдуллаев тўғри зарба бера олмади

42′. Ҳамюртларимнинг қарши ҳужумини Жужак тўхтатиб қолди ва сариқ карточка олди

40′. Рақибларнинг марказдан уюштирган ҳужумини Тўхтахужаев бартараф этди

38′. «Локо»дан кетма-кет ҳужумлар, бироқ самарасиз

36′. Нивалдо ўрнига Сардор Рашидов майдонга тушди

35′. Салим Султон Нивалдога нисбатан ўта қўпол ўйнади ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди

32′. Меҳмонларда ҳужум: Жужакнинг зарбасини Нестеров бартараф этди

29′. Рақиб чап қанотдан ҳужум уюштирди, бироқ Игнатий ўз ўрнида

25′. ГООООООООООООООЛЛ! Санжар Шораҳмедов қарши ҳужумга ўтаётган рақиблардан тўпни олиб қўйди ва уни Нивалдога аниқ узатиб берди. Дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиққан ҳужумчи зарба беришда адашмади

23′. Нестероооооооооов! Дарвозабонимиздан севй!

22′. Уххххх! Маратнинг узатиб берган тўпига Нивалдо зарба бера олмади ва қулай вазият қўлдан бой берилди

20′. Майдон марказидан ҳужумга ўтган Матарни ҳимоячиларимиз қўполлик ишлатиб тўхтатишга мажбур бўлишди. Жарима зарбаси эса муваффақиятсиз якунланди

17′. Ҳамюртларимизинг навбатдаги рейди ўхшамади. Рақибнинг хавфли ҳужуми бартараф этилди

13′. «Темирйўлчилар»нинг қарши ҳужуми қўполлик билан тўхтатиб қолинди

11′. Хавфли вазият! Бироқ Нивалдо ўйиндан ташқари ҳолатда

11′. Ислом рақибнинг хавфли қарши ҳужумини бартараф этди.

9′. Яна чап қанотдан Сардор Мирзаев ҳужумга ўтди, жарима майдони ичига узатилган тўпга рақиб биринчи бўлиб етиб келди.

7′. Мезбонлар чап қанотдан ҳужумга ўтишди, бироқ тўп чизиқни кесиб ўтганлиги сабаб, ҳужум охирига етмай қолди. Бугун чап қанот фаол!

4′. Тўп назорати «Локо»да. Рақиб қарши ҳужуми офсайд туфайли тўхтаб қолди

2′. Дастлабки ҳужумимиз бесамар кетди

16:00. Ўйин бошланди!!!

15:55. Жамоалар майдонга чиқиб келимоқда.

15:30. Стадионга мухлислар оқими давом этмоқда.

15:00. Такиблар эълон қилинди.

Учрашувни қуйидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради:

Бош ҳакам:  Тожо Минору (Япония)
Қанот ҳакамлари:  Очи Шинжи ҳамда Такаги Такуми (Япония)
Тўртинчи ҳакам:  Чоримурот Қурбонов (Туркманистон)
Ҳакамлар назоратчиси:  Иноят Масуд (Эрон)
Учрашув комиссари:  Чан Ка Чунг (Гонг Конг)

Манба: www.uff.uz

Leave a Reply