Футзал. Эрон яна Осиё чемпиони!

Бугун, 11 февраль куни футзал бўйича Хитой Тайпейида бўлиб ўтаётган Осиё чемпионати мусобақаси якунига етди.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, бироз аввал Ўзбекистон терма жамоаси 3-ўрин учун курашда Ироқни қийинчилик билан мағлубиятга учратганди.

Мусобақа ярим финалида Ўзбекистонни 7:1 ҳисобида мағлуб этиб, финалга йўл олган Эрон терма жамоаси 15-марта ўтказилган Осиё чемпионатида 12-марта чемпионликни расмийлаштирди.

Эронликлар Ўзбекистонни гуруҳ босқичида мағлуб этган (2:4) Япония дарвозасига жавобсиз тўртта гол уришди.

Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади, лекин иккинчи бўлимда “Осиё гиганти” катта тажриба эвазига рақибини тор-мор этди. Шу тариқа футзал бўйича ўтказилган Осиё чемпионати-2018 мусобақаси якунига етди.

Осиё чемпионати-2018.

Финал.

Япония – Эрон 0:4.

Голлар: Ҳассанзода 19, 28, Таваколи 21, Тойиби 39.

1-ўрин. Эрон

2-ўрин. Япония

3-ўрин. Ўзбекистон

4-ўрин. Ироқ

Манба: www.uff.uz

Leave a Reply