Миржалол Қосимов: Жамоамизга характер етишмади

АГМК – “Сўғдиёна” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Миржалол Қосимов қуйидагича фикр билдириб ўтди:

– Афсус, кечагина бўлиб ўтган металлургчилар кунига бағишлаб жамоамиз ишқибозларини хушнуд этиш мақсадида эдик. Бугун икки хил бўлимлар гувоҳига айландик. Биринчи бўлимда асло ўйинимиз қовушмади. Пенальтидан ҳам унумли фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда эса ўйин боришини ўзгартира олмадик. Афсус, жамоамизга бугун характер етишмади, – деди мутахассис.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply