АГМК – “Сўғдиёна” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Улуғбек Бақоев қуйидагича фикр билдириб ўтди:
– Мусобақа жадвалида яқин жойлашган эдик ва бугунги баҳс шу сабабдан ҳам анча қийин тарзда ўтишини билар эдик. Учрашув чиндан ҳам анча қийин ўтди. Бизга тезкор гол кирита олганимиз анча наф берди. Йигитлар бутун баҳс давомида тартибли ўйин кўрсатишга интилишди ва буни уддалай олишди. Якунда рақиб дарвозасига иккинчи голни ҳам киритишга муваффақ бўлдик, – деди мутахассис.
Манба:pfl.uz