“Навбаҳор” – “Металлург” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Андрей Шипилов қуйидагича фикр билдириб ўтди:
– Ёдингизда бўлса, ўтган мавсумда ҳам жамоамиз Наманганда 0:0 ҳисобида дуранг қайд этган эди. “Навбаҳор” жамоасига ажойиб меҳмоннавозлик учун миннатдорчилик билдираман. Улар бизга яхши шароитларни яратиб беришди. Ҳафта давомида шогирдларимни бундай кўпсонли ишқибоз ташриф буюрадиган стадионда тўп суришга тайёрлашга интилган эдим. Биринчи бўлимда айтарли хавфли вазиятлар юзага келгани йўқ. Биринчи бўлимда биз тўпни назорат қилишга уриндик, иккинчи таймда эса “Навбаҳор” узун паслар ва тўп узатмалар орқали ўйнашга уринди. Ўйин сўнггида бизда 2 та яхши вазията юзага келди. Лекин улардан наф чиқара олмадик. Якунда қайд этилган натижа ўйинга мос бўлди, – деди мутахассис.
Манба:pfl.uz