Андрей Канчельскис: Оддий вазиятларда ҳам майдонга ётиб олавериш ўйин жозибасини бузади

“Навбаҳор” – “Металлург” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Андрей Канчельскис қуйидагича фикр билдириб ўтди:

– Бироз асабий ўйин бўлди. Агар биринчи бўлиб рақиб дарвозасини ишғол эта олганимизда, ғалаба қозонар эдик. Футболни раққосалар ўйнамайди. Ҳар бир вазиятда йиқлиб, майдонда ётиб олинишини асло оқламайман. Бу ўйин темпини тушуради ва ўйин жозибасини бутунлай йўқотади. Бугун тез ёрдам вакиллари кўмаги керак бўладиган вазият умуман бўлгани йўқ. Лекин кўплаб вазиятларда ўйинчилар оддий ҳолатларда ҳам майдонга чўзилиб олишди. Агар биз рақиб дарвозасини биринчи бўлиб ишғол этганимизда, аминманки, бутунлай бошқача ўйин кетарди. Ғалаба қозона олмадик – ўзимиз айбдормиз. Бугун 2 очкони йўқотдик. Лекин ўз шогирдларимдан майдонда ҳа деб ётиб олавермаганликлари учун мамнунман. Шу боисдан ҳам уларни ҳурмат қиламан, – деди мутахассис.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply