Афсуски, бу ўйинда …
Хитой Тайпейида давом этаётган футзал бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ярим финалда Осиё “гиганти” Эрон терма жамоасига қарши баҳс олиб борди.
Афсуски, бу ўйинда вакилларимиз йирик ҳисобда мағлуб бўлишди.
Эндиликда терма жамоамиз 3-ўрин учун баҳсда Ироқ терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. 3-ўрин учун ўйин 11 февраль куни Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади.
ОЧ, ярим финал.
Эрон – Ўзбекистон 7:1
Голлар: Жавид (3, 16, 16), Ҳасанзода (4, 31) Тайеби (11, 36) – А.Раҳматов (40)
Эрон (асосий таркиб): 2.Али Ризо Самими, 3.Аҳмад Исмоилпур, 7.Али Асқар Ҳассанзода, 13.Фарҳод Таваколи, 14.Меҳди Жавид.
Захира: 1.Сепеҳр Муҳаммади, 4.Муслем Олақобад, 5.Алиризо Рафиепур. 6.Муҳаммадризо Сангсефиди, 8.Абулқосим Ороужи, 9.Саид Аҳмад Аббаси, 10.Ҳусейн Тойиби, 11.Меҳран Алиқодир, 12.Муҳаммад Шажари.
Ўзбекистон (асосий таркиб): 1. Рустам Умаров, 7. Дилшод Раҳматов, 8. Фарҳод Абдумавлонов, 11.Артур Юнусов, 14. Константин Свиридов.
Захира: 12. Акмал Ҳазратқулов, 6.Илҳом Ҳамроев, 10.Даврон Чориев, 9.Даврон Абдураҳмонов, 4.Ихтиёр Ропиев, 13.Ҳусниддин Нишонов, 5.Дилмурод Шавкатов, 3.Машраб Одилов, 2.Анасхон Раҳматов.