Эслатиб ўтамиз, Ироқ – Ўзбекистон учрашуви 11 февраль куни Тошкент вақти билан 13:00 да бошланади.
Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионати ярим финалида Эронга қарши баҳс олиб борди ва 1:7 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўйиндан кейин Баҳодир Аҳмедов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Эрон бугун кучли ўйин намойиш қилди. Биринчи бўлимда ўйинимиз чиқмади, аммо иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнадик. Мағлубиятдан афсусдаман, албатта. Энди эътиборни 3-ўрин учун баҳсга қаратамиз ва Ироққа қарши ўйинга тайёргарликни бошлаймиз”, – деди Баҳодир Аҳмедов.
Эслатиб ўтамиз, Ироқ – Ўзбекистон учрашуви 11 февраль куни Тошкент вақти билан 13:00 да бошланади.
Манба: www.the-uff.com