Эндиликда МОҚ ва ЎФА ҳамкорликда иш олиб бориб, юртимизда футболни, умуман, спортни ривожлантириш йўлида меҳнат қилади.
Спорт – мамлакатни бутун дунёга танитишда, унинг нуфузини оширишда катта аҳамиятга эга. Шу жумладан, футбол бугунги кунда миллионлар эмас, миллиардлаб инсонларнинг диққат-эътиборида десак, муболаға бўлмайди.
Юртимизда футболни, умуман спортни ривожлантиришга ҳукуматимиз томонидан катта эътибор қаратилиб, бу борада муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида жуда катта чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга кўрсатилаётган эътибор ва яратилаётган шарт-шароитларга яраша спортчиларимиз, хусусан, футболчиларимиз Халқаро майдонларда натижалар кўрсата бошлашди. Бу қувонарли албатта. Аммо эришилган натижалар билан тўхтаб қолмай, олдинга интилишда, янада каттароқ натижалар қайд этиш учун ҳаракат қилишда давом этиш зарур.
Ана шу мақсадда Миллий Олимпия қўмитаси президенти ва 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов икки ташкилотнинг барча ходимларига бир тану бир жон бўлиб, биргаликда ҳаракат қилиш бўйича кўрсатма берди.
Эндиликда МОҚ ва ЎФА ҳамкорликда иш олиб бориб, юртимизда футболни, умуман, спортни ривожлантириш йўлида меҳнат қилади.
Умид қилиб қоламизки, бу ҳамкорлик самараси сифатида спортчиларимиз, шу жумладан, футболчиларимиз бўлғуси Осиё ўйинлари, Олимпиада ва Жаҳон чемпионатларида юксак натижалар қайд этишади.
Манба: www.the-uff.com