Даврон Файзиев: Бугунги ўйин мухлисларга ёқадиган тарзда кечди

“Динамо” – “Сўғдиёна” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Даврон Файзиев қуйидагича фикр билдириб ўтди:

– Бугун баҳс олиб борган икки жамоанинг мини дербиси азалдан шиддатли тарзда ўтиб келган. Бугунги ўйин ҳам мухлисларга ёқадиган тарзда кечди, десам бўлади. Майдонда ҳақиқий жанговар тўқнашув кечди. Омад бугун бизга кулиб боқди. Бундан жуда ҳам мамнунмиз. Ҳар бир баҳсда бежизга Суперлига иштирокчисига айланмаганимизни исботлашга уриняпмиз. Йигитларда иштиёқ жуда юқори ва мана шу иштиёқни мавсум сўнггига қадар йўқотмасликка ҳаракат қиламиз, – деди мутахассис.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply