Жамшид Саидов: Мағлубиятдан сўнг нима дейишга ҳам ҳайронман

“Бунёдкор” – “Андижон” учрашувидан сўнг меҳмонлар жамоаси ёрдамчи мураббийи Жамшид Саидов қуйидагича фикр билдириб ўтди:

– Мағлубиятдан сўнг нима дейишга ҳам ҳайронман. Сафарда кетма-кет ўйин ўтказиш осон эмас. Энди бор диққат-эътиборни навбатдаги ўйинга қаратамиз. Кейинги учрашувни ўз уйимизда ўтказамиз. Ўша баҳсда насиб қилса ҳаммани ғалаба билан хушнуд этамиз. Бугунги ўйин учун эса йигитларга раҳмат айтаман. Улар қўлдан келганча ҳаракат қилишди. Фақат яратилган қулай имкониятларни голга айлантира олмадик. Рақиб эса битта хатоимизда унумли фойдалана олди, – деди мутахассис.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply