“Бунёдкор” – “Андижон” учрашувидан сўнг мезбонлар жамоаси устози Вадим Абрамов қуйидагича фикр билдириб ўтди:
– Учрашув биз учун бироз қийин ўтди. Баҳс шундай кўриниш олишини олдидан тахмин қилган эдим. Зеро ёш футболчилардан иборат жамоа бир маъромда ўйнаши осон эмас. Шундай бўлса-да бугун энг муҳими ғалаба қозона олдик. Бугун омад бизга кулиб боққанини таъкидлай оламан. Жамоа ўз ўйинини топиб олдими ёки йўқми, буни кейинги турда билиб оламиз, – деди мутахассис.
Манба:pfl.uz