Сергей Лушчан: Истеъфо беришимни маълум қиламан

“Динамо” – “Сўғдиёна” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Сергей Лушчан қуйидагича фикр билдириб ўтди:

– Бугун фақат рақиб жамоа ҳақиқий ўйин намойиш этди. Мана 3 та учрашувдирки, ҳали жамоамизда ҳақиқий ўйинни кўраётганим йўқ. Нима бўлганда ҳам ҳаёт давом этади. Мен истеъфо беришимни маълум қиламан. Айни дамда жамоамизга янги қон зарур. Жамоа ёмон эмас, унда яхши футболчилар жамланган. Лекин нимадир ҳеч ўхшамаяпти. Йигитларга барчаси учун миннатдорчилик билдирдим ва расман истеъфо бердим, – деди мутахассис.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply