Андрей Микляев: Рақобатбардош жамоа тузишга бўлган ҳаракатимизни давом эттирамиз

“Сурхон” – “Пахтакор” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Андрей Микляев қуйидагича фикр билдириб ўтди:

– Жуда жанговар руҳдаги ўйин ўтказдик. Учрашув шундай кечишини олдиндан билган ҳолда ҳозирлик олиб борган ҳам эдик. Зеро “Пахтакор” юртимизнинг байроқдор жамоаси. Қайд этилган натижадан қониқдим, дея оламан. Фақат ўйин давомида бир қатор жиҳатлар устида ҳали ишлашимиз лозим экани кўринди. Айниқса, ҳимоядан тезкор ҳужумга ўтишда ҳали яна ишлашимиз зарур экан. Лекин мудофаада анча яхши ҳаракат қила олдик. Ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбормадик. Шунақанги рақобатбардош жамоа тузишга бўлган ҳаракатимизни давом эттирамиз, – деди мутахассис.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply