“Локомотив” – АГМК учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Миржалол Қосимов қуйидагича фикр билдириб ўтди:
– Чемпионга қарши меҳмонда тўп суриш осон эмас. Бугун ўйинни яхши бошлаган эдик. Рақиб дарвозасига гол ҳам урдик. Лекин “Локомотив” жамоаси маҳоратли футболчилари борлиги ва анча вақтдан бери бир хил таркибда ўйнаб келаётганига вазиятдан чиқиб кетти. Яна стандарт вазиятдан гол ўтказиб юбордик. Ўйинга тайёргарлик кўриш жараёнида бу жиҳат устида ишлаган эдик. Рақиб сафида жаримани яхши тепадиган футболчилар борлигини билардик. Лекин барибир биринчи бўлим сўнггида рақиб гол уриб кетди. “Локомотив”ни ғалаба билан табриклайман. Қолаверса, Олмалиқдан ташриф буюрган ишқибозларга миннатдорчилик билдираман, – деди мутахассис.
Манба:pfl.uz