“Локомотив” – АГМК учрашувидан сўнг мезбонлар устози Андрей Фёдоров қуйидагича фикр билдириб ўтди:
– Ушбу мавсум ҳисобидан иккинчи марта АГМК жамоасига қарши ўйин ўтказдик. Мазкур жамоани барча ўйинларини томоша қилиб, ўйинга яхши ҳозирлик кўрган эдик. Фақат ўйин бошида кутилмаганда гол ўтказиб юбордик. Лекин йигитлар бундан ортиқчаасабийлашишмади ва хотиржам ҳолда ўйнаб, якунда ғалабани ўз томонимизга оғдира олдик. Яқиндагина Чемпионлар Лигаси доирасида ўйин ўтказганимиз сабаб бугун иккинчи бўлимда ташаббусни рақибга берган ҳолда ҳаракат қилдик. Лекин шунда ҳам учрашувни ғалаба билан якунлай олдик, – деди мутахассис.
Манба:pfl.uz