“Қўқон-1912” – “Бухоро” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматовқуйидагича фикр билдирди:
– Бугунги ўйин ҳар икки жамоа учун ҳам муҳим эди. Чунки бу жамоалар ушбу тур олдидан кам очко жамғаришганди. Қўқонликлар олдинги турда АГМКга ютқазиб қўйишди. Биз ҳам ўз майдонимизда “Қизилқум”ни мағлубиятга учрата олмагандик. Ўйин олдидан йигитларга бугун фақат ғалаба қозонишимиз лозимлигинитаъкидлагандим. Юзимиз ёруғ бўлди. Шогирдларимнинг биринчи бўлимдаги ўйинлари анча мазмунли бўлди. Улар ўз олдиларига қўйган вазифаларни яхши бажаришди. Қўқонликлар эса иккинчи бўлимни жуда чиройли ўйин кўрсатишди. Юзага келган кўплаб вазиятлардан фойдалана олишмади. Омад биз томонда бўлди, – деди мутахассис.
Манба:pfl.uz