Азиз Тўхтабоев: Кейинги баҳсларда ғалаба учун майдонга тушамиз

“Қўқон-1912” – “Бухоро” учрашувидан сўнг мезбонлар жамоаси катта мураббийи Азиз Тўхтабоев қуйидагича фикр билдирди:

–  Биринчи таймда ўйинимиз бироз қовушмади. Йигитларда ўзларига бўлган ишонч етишмади. Иккинчи таймда яхши ўйин намойиш этдик. Бироқ вазиятлардан фойдаланишда омад биздан юз ўгирди. Худо хоҳласа, кейинги баҳсларда ғалаба учун майдонга тушамиз.

Мағлубиятда биринчи навбатда мураббийлар айбдор бўлади. Агар яратилган имкониятлардан унумли фойдаланганимизда ҳисоб бошқача бўлиши мумкин эди. Учрашув давомида йўл қўйилган камчиликларни таҳлил қилиб, кейинги ўйинга бошқача тайёргарлик кўрамиз. Мухлисларимизга сабр тилаймиз. Бу вазиятдан тезроқ чиқиб кетишга ҳаракат қиламиз. Барча ишқибозларимизга катта раҳмат. Ҳар доим бизни яхши қўллаб туришибди.

Мағлубиятда ҳимоячилар ёки дарвозабонни айбламаган бўлардим. Майдонда 11 киши ўйнайди. Футбол жамоавий ўйин. Натижада барча бирдек айбдор, – деди мутахассис.

Манба:pfl.uz 

Leave a Reply