Шота Арвеладзе: Мухлис тўла стадионда ўйнаш ҳамиша ёқимли

“Сурхон” – “Пахтакор” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Шота Арвеладзе қуйидагича фикр билдириб ўтди:

– Қийин учрашув бўлди. Биринчи галда мухлисларга ташаккур изҳор қилган бўлардим. Зеро мухлис тўла стадионда ўйнаш ҳамиша ёқимли. Фикримча, бугун биз ёмон ўйнаганимиз йўқ. Шунчаки рақиб дарвозасини ишғол этишни уддалай олмадик. Қолаверса, об-ҳаво ва майдон бироз тезроқ ўйнаш имконини бермади. Лекин умуман олганда ёмон ўйин бўлмади ва бугунги рақибимизга келаси ўйинларда омад тилайман, – деди мутахассис.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply