Миржалол Қосимов: Меҳмонлар устозини тушуниб турибман, футболда бундай йирик ҳисоблар бўлиб туради

АГМК – “Қўқон-1912” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Миржалол Қосимов қуйидагича фикр билдириб ўтди:

– Ғалаба қозонганимиздан жуда ҳам хурсандмиз. Бугун ўйинни илк дақиқаларданоқ яхши бошладик ва ўйин охиригача шундай ҳаракат қилдик. Лекин ҳали ишлашимиз лозим бўлган жиҳатлар бор. Зеро ҳар доим ҳам рақиб бизга бундай эркин ўйнаш имконини беравермайди. Қолаверса, бугун рақиб сафида футболчи майдондан четлатилгани ҳам бизга бироз енгиллик берди. Меҳмонлар устозини ҳам тушуниб турибман, футболда бундай йирик ҳисоблар бўлиб туради. Шу ўринда, бизни қўллаб-қувватлаш учун стадионга келган ишқибозлардан ҳам миннатдорман. Келаси баҳсларда янада кўпроқ мухлисларни ўйингоҳимизда кутиб қоламиз, – деди мураббий.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply