Ҳамиджон Актамов: Муҳим 2 очкодан маҳрум бўлдик

“Бухоро” – “Қизилқум” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Ҳамиджон Актамов қуйидагича фикр билдириб ўтди:

– Бугун мухлисларга ёқадиган ўйин гувоҳига айландик. Иккала жамоа ҳам яхши ўйин кўрсатди. Бугун “Бухоро” ҳам, бизнинг клуб ҳам ғалаба қозониши мумкин эди. Лекин яратилган вазиятлардан унумли фойдаланишда омад келмади. Бугун биз ютишни истагандик, шу сабабдан 2 очкодан маҳрум бўлдик. Бугун бизни қўллаб-қувватлаш учун узоқ йўл босиб келган барча ишқибозларимизга миннатдорчилик билдираман. Шунингдек, бухоролик мухлисларга ҳам тасанно. Ёмғир ёққан бўлса-да, ўйин атмосферасини ажойиб тарзда сақлаб туришди. “Бухоро”га келаси баҳсларда омад тилайман, – деди мураббий.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply