Бахтиёр Ашурматов: Мухлисларимиз ишончини оқлай олмадик

“Бухоро” – “Қизилқум” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Бахтиёр Ашурматов қуйидагича фикр билдириб ўтди:

– Ўз майдонимиздаги дастлабки ўйинда жамоамиз мухлислари учун ғалаба қозониш мақсадида ҳаракат қилдик. Афсуски, мухлисларимиз ишончини оқлай олмадик. Иккинчи бўлимдаги нурсиз ўйинимиз учун ишқибозлардан узр сўрайман. Биринчи бўлимда йигитлар ёмон ҳаракат килишмади, жамоамиз таркибидаги футболчиларнинг жисмоний ҳолати бир хил эмас. Мавсумга тайёргарлик жараёнида таркиб билан муаммоларимиз бор эди. Мураббий сифатида шуни айтаманки, биз ўз мақсадимиз сари олға бораверамиз, йўқотилган муҳим очколаримизни келгуси турларда қўлга киритишга ҳаракат қиламиз, – деди мураббий.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply