Сергей Лушчан: Мен тўғри тактика ва таркиб танлай олмадим

“Сўғдиёна” – “Сурхон” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Сергей Лушчан қуйидагича фикр билдириб ўтди:

– Биринчи галда рақибни қўлга киритилган ғалаба билан табриклайман. Шунингдек, жиззахлик футбол ишқибозларидан бундай ўйин учун узр сўрайман. Мағлубиятдаги бор айбни ўз зиммамга оламан. Йигитларда айб йўқ. Мен тўғри тактика ва таркиб танлай олмадим. Яна бир бор ҳаммадан узр сўрайман ва раҳбариятнинг ҳар қандай қарорини қабул қилишга тайёрман, – деди мураббий.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply