“Сўғдиёна” – “Сурхон” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Андрей Микляев қуйидагича фикр билдириб ўтди:
– Қайд этилган натижа ҳамда жамоамиз кўрсатган ўйиндан кўнглим тўлди. Йигитлар ўйин олдидан берган кўрсатмаларни деярли тўла адо этишди. Асосан қарши ҳужумларга таянган ҳолда ўйин олиб бордик. Жиззах жамоасининг асосан узун ва қисқа паслар орқали ўйнашини билар эдик. Бугун биз рақибга ўз дарвозамиз олдида хавфли вазиятлар юзага келтириш имконини берганимиз йўқ, – деди мутахассис.
Манба:pfl.uz