Нўъмон Ҳасанов: Футболчилик пайтимда ҳам бундай йирик ҳисобда мағлуб бўлмаган эдим

АГМК – “Қўқон-1912” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Нўъмон Ҳасанов қуйидагича фикр билдириб ўтди:

– Ўйинни кўрдингиз, йирик ҳисоб қайд этилди. Футболчилик пайтимда ҳам, мураббийлик фаолиятимда ҳам ҳали бундай йирик ҳисобда мағлуб бўлмаган эдим. АГМКни ғалаба билан табриклайман. Улар бугун ҳақли равишда ғалаба қозонишди.

“Андижон” билан бўлган учрашувда ҳам ўйинимиз қовушмаганди. Бугун таркибда ўзгартириш киритишга қарор қилдим. Асосан ёшларга имконият бердим. Негадир биринчи турдаги каби ўйнай олмадик. Бунинг сабабини йигитлардан сўраганим йўқ. Ҳозир кийиниш хонасида қизил карточка олган икки нафар ёш футболчим аламдан йиғлаб ўтирибди.

Юқорида таъкидлаб ўтганимдек, фаолиятим давомида бундай хунук ҳисобда мағлубиятга учрамаганман, – деди мураббий.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply