Coca Cola Суперлигаси 1-тур доирасидаги “Навбаҳор” – “Қўқон-1912” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Нўъмон Ҳасанов қуйидагича фикр билдирди:
– Аввало барчани янги мавсум бошлангани билан табриклайман. Гувоҳи бўлганингиздек, бугун ишқибозлар шиддатли ва кескин курашлар остида ўтган ўйин кўришди. “Дербилар” ҳар доим шундай муросасиз тарзда ўтиб келган. Бизга бироз енгил бўлди, дейишим мумкин. Боиси, биз биринчи турни Наманганда ўтказишимиз лозим эди. Бироқ “дерби” бетараф майдонга бўлди. Бугунги дурангдан қониқиш ҳосил қилдим, шогирдларим кўрсатган ўйиндан хурсандман. Тўғри тактика ва таркиб танлаганимга амин бўлдим. Бугун ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Демак, биз тўғри йўлдан кетяпмиз. Бу йил мавсум дуранглар билан бошланди. Кейинги ўйинга қадар анча вақт бор. “Андижон”га қарши кечадиган учрашувга жиддий тайёргарлик кўрамиз, – деди мураббий.
Манба:pfl.uz