Андрей Канчельскис: Жанговар руҳдаги ўйинга гувоҳ бўлдик

“Навбаҳор” — “Қўқон-1912” учрашувидан сўнг наманганликлар устози Андрей Канчельскис учрашув ҳақида қуйидагича фикр билдириб ўтди:

– Ўйин жуда жанговар руҳда кечди. Биласиз, янги мавсум аввалида ҳеч бир жамоа мағлуб бўлишни истамайди. Шу боисдан ҳам бугун икки томон ҳам қаттиқ ҳаракат қилди. Йигитлар бор кучи билан ўйин кўрсатишга уринишганидан қониқиш хосил қилдим. 1:1 ҳисоби ўйинга мос бўлганини таъкидлай оламан, – деди ўйин тўғрисида мутахассис.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply