“Сурхон” — “Металлург” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Андрей Микляев қуйидагича фикр билдириб ўтди:
– 1-тур ўйинини ўтказдик. Йигитларга қўлдан келганча ўйнашгани учун раҳмат. Ғалабани охирига қадар сақлаб қола олмаганимиз яхши бўлмади. Ҳисобда олдинда бора туриб, ўйин якунида гол ўтказиб юбориш кишини ҳафа қилади, албатта. Лекин на илож. Келаси ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Ҳали ўйинларимиз кўп, мавсум эндигина бошланмоқда, – деди мураббий.
Манба:pfl.uz