“ШЎРТАН” (U-19) “ҲОКИМ КУБОГИ-2019” ҒОЛИБИГА АЙЛАНДИ

Қашқадарё вилоят “Ҳоким Кубоги-2019” мусобақасининг ғолиб ва совриндорларини аниқлаш учун Ғузорда ўтказилган финал учрашувларида 3 ўрин “Касби” жамоасига насиб этди. Касбилик футболчилар бу йўлда вилоят футбол академиясининг 2001 йилда туғилган тарбияланувчиларини 6:4 ҳисобида мағлуб этишди.

Мусобақанинг бош соврини учун майдонга “Шўртан” (U-19) ва вилоят футбол  академиясининг 2002 йилда туғилган жамоалари тушишди. Кескин ва қизиқарли баҳслар остида кечган учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисоби билан якунлади. Ўйин тақдири пенальтилар сериясида ҳал бўлди. Якуний ҳисоб 6:5, Наврўз Жўраев шогирдлари ғолибликни қўлга киритишди.

“Шўртан” ПФК матбуот ҳизмати.

Leave a Reply