Қашқадарё вилоят Футбол Ассоциацияси томонидан ҳар йили мавсум арафасида ўтказиладиган анъанавий “Ҳоким Кубоги” турнири бугун ўз якунига етади. Ғолиб ва совриндорларни аниқлаш учун Қашқадарё вилоят Футбол Ассоциацияси раҳбарияти тавсияси билан “Шўртан” ПФК МЧЖ мезбонликни ўз зиммасига олди. Демак бугун соат 12:00 да Ғузордаги “Болалар футбол марказида”ги сунъий қоплами майдонда дастлаб, 3 ўрин учун ўйин бўлиб ўтади. Унда “Академия-2001” (вилоят футбол академияси) жамоаси ва “Касби” (Касби тумани) билан куч синашади.
Шундан сўнг, ушбу спорт мажмуанинг табиий майдонида соат 14:00 да мусобақанинг финал учрашуви бошланади. Ҳал қилувчи баҳсда майдонга мезбон – “Шўртан” ФМ (Ғузор футбол мактаби) ҳамда “Академия-2002” (вилоят футбол академияси) жамоалари тушишади.
Барча футбол мухлисларини мазкур учрашувларга таклиф қилиб қоламиз
Сайтимиз ва каналларимизни кузатиб боринг. Ушбу мусобақанинг якунлари, ғолиб ва совриндорлар тўғрисида хабар бериб борамиз.
“Шўртан” ПФК матбуот хизмати бўлими.