Осиё Кубоги-2019. Улар иккита қолишди

24 терма жамоа иштирок этган дастлабки Осиё Кубогида Япония ва Қатар терма жамоалари финалга қадар етиб келишди.

Кунчиқар юрт вакиллари ярим финалда мусобақанинг асосий фаворити саналган Эрон термасини йирик ҳисобда мағлуб (3:0) этган бўлса, бир неча дақиқа аввал Қатар мезбонларга имконият қолдирмади ва финалга йўл олди.

Япония шу кунга қадар Осиё чемпионатида 4 маротаба финалда иштирок этиб, барчасида ғалаба қозонган.
Қатар терма жамоаси эса ўз тарихида биринчи бор финалда иштирок этади.
Учрашув 1 февраль куни Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.

Манба : championat.asia

Leave a Reply