Айни пайтда Муборакнинг “Машъал” марказий стадионида янги мавсумга қизғин ҳозирлик ишлари олиб борилмоқда.
Трибуналардаги ўриндиқларни ўрнатиш ишлари ҳам бошлаб юборилди. Стадионда ёритиш тизими ҳам қайта кўздан кечириляпти. Футболчиларнинг кийиниш, ювиниш хоналари, ҳакамлар, назоратчи ҳакам, комиссар хоналари, ОАВ ходимлари хоналарини ҳам жиҳозлар ишлари олиб борилмоқда.
Учрашувни бевосита стадиондан кузатиб бориш учун ташриф буюрадиган мухлислар учун замонавий ҳожатхоналар хам қуриб битказилди. “Машъал” футбол академия ётоқхоналари, мураббийлар, ўқув ҳамда компьютер хоналари қайта таъмирланди.
Манба:pfl.uz