Мини-футбол: Республика биринчилиги Фарғона вилоятида ҳам бошланди

Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг йиллик тақвимида белгиланган Республика биринчилиги 11 ёшдан 17 ёшгача бўлган еттита ёш тоифадаги гуруҳда ташкил этилаётганлиги ҳақида маълумотлар бериб борилмоқда. Махсус футбол мактаб-интернетлари, Олимпия захиралари коллежи, Болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари, Ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг футбол тарбияланувчилари ўртасида ташкил этилаётган мусобақа айни пайтда Фарғона вилоятида давом этмоқда.

Вилоятнинг тўрт минтақасида – Марғилон, Қўқон, Фарғона шаҳарлари ва Учкўприк тумани майдонларида ташкил этилган турнирларда 11 ёшлилар гуруҳлари ўзаро баҳс олиб боришяпти. Айтайлик, Марғилон минтақасида Марғилон туманининг 1-ва 2-БЎСМлари, Қўштепа, Ёзёвон, Тошлоқ туманлари ҳамда Фаровон БЎСМ жамоалари ғолиблик учун курашмоқда.

Манба: pfl.uz

Leave a Reply