Суперлига, футзал ва аёллар ўртасидаги мусобақалар қуръаси тартиби

3 февраль куни янги мавсум Суперлига баҳслари учун қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Қуръа қуйидаги тартибда бўлиб ўтади.

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати-2018 қуръаси

  1. Тақвим изчил кўринишда тузилган бўлиб, иккинчи давра баҳслари 1-турда ўзаро ўйнайдиган клубларнинг “уй” – “сафар” тизимида ўрин алмашиш кетма-кетлигида бошланади ва шундай давом эттирилади.
  2. Ўйинлар тартиби “Бергер” тизими бўйича аниқланади.
  3. Бир минтақа клублари ўз уй ўйинларини бир турда ўтказмаслигини инобатга олиш зарур: “Локомотив”, “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Қўқон-1912” – “Нефтчи”, “Олмалиқ” – “Металлург”.
  4. Агар бир минтақада клублар сони 2тадан кўп бўлса, у ҳолда ўйинлар бир кунга сурилади.
  5. “Уй” – “сафар” тартибида мос келмайдиган жуфтликлар рақами 1-7; 2-8; 3-9; 4-10; 5-11; 6-12.

Қуръа тартиби:

Иштирокчилар Ўзбекистон чемпионати-2017 якуний жадвалидаги ўрин бўйича тузилган рейтинг асосидаги 12та шардан иборат саватчадан ўз рақамларини тортишади.

  1. “Локомотив” ўз рақамини тортади, “Пахтакор” рақамини автоматик тарзда олади.
  2. “Олмалиқ” ўз рақамини тортади, “Металлург” рақамини автоматик тарзда олади.
  3. “Қўқон-1912” ўз рақамини тортади, “Нефтчи” рақамини автоматик тарзда олади.
  4. “Насаф”, “Бунёдкор”, “Навбаҳор”, “Бухоро”, “Қизилқум”, “Сўғдиёна” ўз рақамларини тортишади.
  5. Агар бирор клуб ўзидан олдинги иштирокчи тортган рақамлардан бирини тортса, ўша рақам саватчадан олиб ташланади ва у клуб бошқатдан янги рақам тортади.

Футзал.

Ушбу мавсумда Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатида Суперлигада иштирок этувчи 12та клуб футзал жамоалари иштирок этади.

Ўтказилиш тартиби: Ушбу мавсумда жамоалар ҳар бири 11та турдан иборат 2 даврали тизимда иштирок этишади. Янги регламентга кўра, жамоалар ушбу мавсумда ҳар бир турда ўзаро 2тадан учрашув ўтказади ва мавсумда жами 44та учрашувда майдонга тушади.

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати ушбу мавсумига кейинроқ қуръа ташланади.

Футзал жамоалари ўртасида Ўзбекистон Кубоги.

Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги ушбу мавсумида Суперлига клубларидан ташқари, шунингдек, Биринчи Лига клублари ҳам иштирок этишлари мумкин. Ушбу мавсумда, жамоалар Кубок баҳсларини биринчи босқичда минтақаларга бўлинган ҳолда бошлашади.

Ушбу баҳсларга кейинроқ қуръа ташланади.

Аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати

Аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ушбу мавсумида Суперлига клублари қошидаги 12та жамоа иштирок этади. Жамоалар 12та турдан иборат икки давралик тизимда ўзаро ўйнайдилар.

Янги мавсумда жамоалар минтақаларга қараб жуфтликларга ажратилади ва ҳар турда бошқа минтақадаги жуфтлик билан ўзаро алмашган ҳолда баҳс олиб боради. Жуфтликлар шунингдек, ҳар бир даврада бир мартадан ўзаро баҳс олиб боришади.

Аёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ушбу мавсумига кейинроқ қуръа ташланади.

Манба: pfl.uz

Leave a Reply